Латук салат барги – шифобахш ва парҳезбоп

Латук салат барги А, С, Е, К ва В гуруҳига кирувчи витаминлар, селен, рух, мис, темир, марганец микроэлементлари, шунингдек, фосфор, магний, кальций ва натрий макроэлементларига бой ҳисобланади.

Бу сабзавот барги парҳез учун жуда мақбул ва шифобахш хусусиятга эга. Уни болалар ва қариялар таомномасига киритиш тавсия қилинади. Латук салат барги жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва узоқ муддат даволанган беморлар учун қувватни тиклашда ёрдам беради. Шунингдек, балғам кўчириш, пешоб ҳайдаш, тинчлантирувчи ва йўталга қарши муолажаларда самарали ҳисобланади. Шифокорлар уни уйқусизлик, сил, қандли диабет, ортиқча вазн, гипертония (хафақон), атеросклероз, шунингдек, асаб тизими, овқат ҳазм қилиш ва пешоб таносил аъзолари хасталикларда фойдали эканини таъкидлайди.

Янги узилган салат баргини майда тўғраб, ундан тайёрланган дамлама турли жигар, сурункали меъда ва ичак касалликлар ва бошқа хасталикларни даволашда қўл келади. Салат баргининг янчилган уруғидан тайёрланган малҳам она сутини кўпайтириш учун тавсия этилади.

Сурункали ва ўткир колит, энтероколит, буйрак-тош касалликларида латук салат баргини истеъмол қилиш тақиқланади.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Ўрама балиш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: