Спорт – саломатлик асоси

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Саховат спорт сервис” очиқ акциядорлик жамиятининг сув спорти саройида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан “Нафосат олами” спорт фестивали бўлиб ўтди.

Тадбирда 250 нафардан ортиқ 2003–2012 йилларда туғилган ўсмир қизлар ва болалар синхрон сузиш, сузиш, сувга сакраш, спорт рақси бўйича ўзаро куч синашди.

Ғолиб ва совриндорлар тадбир ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилди.

 

***

Ана шундай тадбирлардан яна бири Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги Югнакий ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Соғлом авлод учун” кубоги IV Республика спорт фестивалида 250 нафарга яқин ўсмир қиз спортнинг гимнастика, бадиий гимнастика, аэробика турлари бўйича ўзаро беллашди.

Турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Яна ўқинг:  Шифокорлар малакасини ошириш учун янги марказ ташкил этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: