Oбодлик кўнгилдан бошланади

Айни вақтда диёримизнинг барча жабҳаларида энг улуғ ва энг азиз байрамимиз мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллигига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Кўча ва хиёбонлар, маҳалла ҳамда гузарлар, турар-жойлар атрофлари янада ободонлаштирилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашга «Чуқурсой» маҳалласида ҳам бу борада кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган мазкур маҳаллада тўй-ҳашамлар, байрамлар ҳамжиҳатликда ўтказилади. Маҳалла-кўйнинг бир-бирига елкадошлиги боис ҳар бир ишда унум, барака бор. Ўтказилаётган ҳашарларда ҳамма бир тану бир жон бўлиб меҳнат қилишади. Маҳалладаги нуроний отахон ва онахонлар ҳам эл билан бирга, уларнинг доно маслаҳатлари ёшларга ибрат мактабини ўтайди. Мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жойларнинг чор-атрофидаги озодаликни кўриб кўзингиз қувнайди. Ушбу уйлар атрофини ҳар тонг чиннидай супирилгани йўлакларда гуркираб бўй чўзиб турган анвойи гуллар ифори дилга хуш кайфият бахш этади.

Ҳар шанба тозалик куни эканлигини маҳалла аҳли яхши билишади. Истиқлолимизнинг 22 йиллик байрами муносабати билан ўтказилган ҳашар тадбири ҳам Ватан ичра мўъжаз ватан ҳисобланмиш маҳалла кўркига кўрк қўшиш мақсадида ташкил этилди.

Анора ҒУЛОМОВА

Яна ўқинг:  Миша Гедан яна бир юксак парвоз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: