Бекзод бобоси изидан бориб, келажакда етук санъаткор бўлмоқчи

Келажакда яхши бир касб эгаси бўлиш учун инсон ёшликданоқ тинимсиз ҳаракат қилиб, ўз устида изланмоғи, орзулари сари илдам қадам ташламоғи зарур.

12 ёшни қаршилаган Бекзод Наримонов ҳам санъатга болаликдан меҳр қўйди. Оила аъзолари Бекзоддаги юксак истеъдодни бобоси, Ўзбекистон халқ артисти Ҳамидулла Наримонов билан боғлашади.

Бекзод бугунгача бир неча фильмларда суратга тушиб, турли образларни яратишга улгурди. Қолаверса, у турли танловда қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Яқинда у “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритди. Табиийки, бундан оила аъзоларининг боши кўкка етди.

 

Фарзандим фильмларда роллар ижро этишни, қўшиқ куйлашни, фортепианода куй чалишни хуш кўради. Аждодларимизнинг кўпчилиги санъат соҳасида узоқ йиллар хизмат қилиб, эл-юрт олқишига сазовор бўлган инсонлардир. Шу сабаб унинг санъатдаги фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз, – дейди Бекзоднинг онаси Лобар Азимбоева.

 

Ҳозирда қаҳрамонимиз Чилонзор туманидаги 281-умумтаълим мактабининг 6-синфида ўқиши билан бирга, 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида эстрада ва вокаль йўналишида таълим олмоқда. У мактабда барча фанлардан аъло баҳоларга ўқийди.

– Ҳозирги кунда устозим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудовадан актёрлик маҳоратидан сабоқ олиб келмоқдаман. Мени доимо қўллаб-қувватлаётгани учун ота-онамдан миннатдорман. Келажакда етук санъаткор бўлиб, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан, – дейди Бекзод Наримонов.

Биз ёш истеъдод эгасига санъат оламида юксак парвозлар тилаймиз.

 

Хуршида ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Ҳар дарахт барги бир дунё ҳикоя

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: