Ўзбекистонда илк бор абитуриентлар 1 августдан олдин билимларини синовдан ўтказишлари мумкин
ТАТУ абитуриентларга билимларини синовдан ўтказиш имконини беради. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети абитуриентларга 1 августда ўтказиладиган тест имтиҳонларига киритилган фанлар бўйича ўз тайёргарлиги ва билим даражасини текшириш имкониятини беради.
Абитуриентлар 2017 йил 15 июндан 15 июлга қадар ўзлари хоҳлаган фанлар бўйича имтиҳон топширишлари мумкин.
Имтиҳонлар университетнинг “Д” блокида жойлашган Жавоҳарлал Неру номли Ахборот технологиялари Ўзбек-Ҳинд марказида ташкил этилмоқда.
Ушбу тадбир ТАТУ абитуриентлар тест синовларга тайёргарлик даражасини ва ўз имкониятларини текшириш учун мўлжалланган бўлиб, уларга тест синовлар ўтказиш жараёнига мослашиш ва тайёргарликни кучайтириш имкониятини беради.