Болалик қувончлари

Яқинда Тошкент шаҳридаги 265-мактаб қошида ташкил этилган «Қалдирғоч» болалар соғломлаштириш оромгоҳида «Гулхан» болалар журнали ижодкорлари иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ҳозирда «Қалдирғоч» оромгоҳида 140 нафар бола дам олмоқда. Уларнинг ёзги таътилини мароқли ташкиллаштириш мақсадида оромгоҳда турли тўгараклар ташкил этилган. Айниқса, ижодий тўгараклар болаларда қизиқиш уйғотмоқда. Бу ерда тез-тез спорт мусобақалари ва болалар ижодкорлари билан ижодий кечалар ташкиллаштирилмоқда. Унда оромгоҳ болалари фаол иштирок этишди.

Бу сафарги учрашув Юнусобод туман Ахборот-ресурс маркази ҳамда «Гулхан» журнали ҳамкорлигида ташкил этилди. Оромгоҳ раҳбари Озода Азимова сўзга чиқиб болалар ижодкорлиги ҳамда бу борада республика болалар нашрларининг фаолияти тўғрисида болаларга маълумот берди. Сўнгра «Гулхан «журнали ижодкорлари билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда иштирок этган болалар журнал фаолияти, тарихи, бугунги кундаги ўзгаришлар ҳақида саволлар билан мурожаат этишди.

Тадбир давомида болалар ўзларининг ижодкорлик қобилиятларини намойиш этиб, турли шеър ва ҳикояларни сўзлаб берди. Ўқувчилар кўпроқ ижодкорлик ва болалар адабиётига берилаётган эътибор билан қизиқишди ҳамда журнал саҳифаларида чоп этилган турли мақола, ҳикоя ва шеърлар юзасидан ўз фикрларини билдирди. Қизғин руҳда ўтган тадбир давомида оромгоҳ болаларига «Гулхан» ижодкорлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳзод ШОМАНСУРОВ

Яна ўқинг:  Абитуриентларга қулайлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: