Эзгулик йўлида илдам

1993 йилдан буён Тошкентда «Қизил Хоч» ва «Қизил Ярим Ой» жамияти доимий ваколатхонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу инсонпарварлик ташкилотининг юртимиздаги фаолиятига 20 йил тўлиши муносабати билан пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Самарқанд дарвоза» маҳалласида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Маҳалла гузарида бўлиб ўтган тадбир «Қизил Ярим Ой» жамиятининг юртимизда қариялар, ногиронлар, кекса, боқувчисини йўқотган муҳтож кишиларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятига бағишланди. Бугунги кунда мамлакатимизда кучли ижтимоий сиёсат қонунлари ижросида, оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишда “Қизил Ярим Ой” жамияти туман ташкилотининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларимизни “Қизил Ярим Ой” жамиятининг инсонпарварлик лойиҳалари билан таништириш билан бирга, жамият олиб бораётган ибратли ишларни улар кундалик ҳаётига сингдириш, улар қалбида инсонпарварлик ғояларини янада шакллантиришдан иборатдир.

Барчиной МУҲАМЕДЖОНОВА,

“Қизил Ярим Ой” жамияти Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман раиси

Яна ўқинг:  Кўнгилларда байрам шукуҳи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: