Томорқадаги “қат-қат”пўстинли табиб

Халқ табобатида пиёзнинг шифобахш хусусиятларидан пешоб ҳайдовчи дори сифатида, турли яра, чипқон, цинга (витамин етишмаслиги сабабли тишларнинг тўкилиб кетиши), ичакнинг қаттиқ оғриши, колит, атеросклероз, гипертония (хафақон), авитаминоз касалликларини, манқа, ҳўппоз, тумов, сизлоғич, ҳатто, юмалоқ гижжани туширишда ҳам ишлатилади.

Бу сабзавотнинг спиртдаги тиндирмаси ичак, атеросклероз, гипертония касалликларига уни асал ва олма билан аралашмаси эса томоқ яллиғланиши ва йўталга даводир.

Пиёз қонда қанд миқдорини камайтириш хусусиятига ҳам эга. Шу сабабли уни қандли диабет билан оғриган беморларга тавсия этилади. Кўкпиёз юрак мушаклари фаолиятига ижобий таъсир этади. Бу кўкат танадаги ортиқча суюқликни чиқариб юборадиган калий ва каротин моддаларига бой. Тиш касалликларининг ҳам олдини олишда унинг фойдаси катта. Илмий тиббиётда ушбу сабзавотнинг доривор воситалари: тиндирма (аллилген), аллилглицер (бош пиёз экстракти билан глицерин аралашмаси), ичак атонияси (унинг таранглигининг сусайиши), колит, атеросклероз, гипертониянинг баъзи турлари, авитаминоз, цинга ва бошқа шу каби касалликларни даволаш учун ишлатилади. Бу доривор воситалар яна тумов (ринит)да буруннинг шиллиқ қаватларига сурилилади. Гинекологияда трихомонадали кольпитни даволашда қўлланилади.

Фойдали тавсиялар: 1) Бир стакан пиёз шарбати 1 стакан асал билан аралаштирилади. Ушбу малҳамдан уч маҳал овқатланишдан бир соат олдин ёки ундан 2-3 соат кейин 2 ой давомида бир чой қошиқ ёки ош қошиқда паришонхотирликда даво сифатида истеъмол қилинади. Икки ҳафта танаффус қилиб, яна ундан 2 ой ичиш этиш тавсия қилинади. 2. Юмалоқ гижжа (острица)дан холи бўлиш учун сархил пиёздан 15-20 грамдан кунига истеъмол қилиш зарур. Ушбу муолажа 7-10 кун давом этади. 3. Пиёз барглари ёрилган терига, оёқлардаги қалинлашаётган қадоқларга қўйилади. 4. Барра пиёз таом ҳазм бўлишини яхшилайди. 5. Бош пиёздан тайёрланган бўтқа соч илдизига сурилса, уни тўкилишдан асрайди. 6. Пиёз шарбати ва қанддан тайёрланган доривор восита иммунитетни мустаҳкамлайди. 7. Грипп, ЎРВИ ва нафас йўллари яллиғланганда пиёз майда тўғралади ҳамда эзилади. Бирор идишга солиб, сўнгра бемор бошига каттароқ рўмол ёпиб, пиёзни ҳидласа яхши натижа беради.

Эслатма: 1. Хом пиёзни ўткир меъда-ичак, буйрак, жигар хасталиклари билан оғриган беморлар истеъмол қилмасликлари лозим. 2. Унинг сувининг ўзинигина бурунга томизиш мумкин эмас. Чунки пиёз суви яллиғланган шиллиқ қаватга салбий таъсир қилади. Аммо, уч томчи пиёз сувига уч томчи илитилган ўсимлик мойи солиб, уни дорихона томизғичида бурунга кун давомида 2-3 маҳал томизилса, тумовни очади. 3. Бурун катакларига шифо мақсадида пиёз бўлагини тиқиш асло мумкин эмас. Сабаби уни бурундан тортиб олиш ўта қийин кечиб, шифокор ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.

Яна ўқинг:  BEBIONIC-3 ПРОТЕЗ ҚЎЛЛАРИ

 

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА,

1-Республика тиббиёт коллежи Фармация кафедраси катта ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: