Мия саратонини даволовчи вирус топилди

 Буюк британиялик олимлар томонидан инсон иммун тизимига таъсир этиб, саратон ҳужайраларини нобуд қилишга ёрдам берувчи алоҳида вирус топилди.

Экспертларнинг фикрича инсон учун хавфсиз бўлган реовирус гематоэнцефалик тўсиқдан (марказий асаб тизимининг асосий “ҳимоячиси”) ўтиб, бош мияда пайдо бўлган шишга тушиб, иммунитетни унга қарши табиий равишда курашга ундайди.

Ўтказилган тадқиқотда мия саратонининг ўткир шакли билан оғриган беморлар иштирок этдилар. Жарроҳлик амалиёти ўтказилишидан бир неча кун олдин хаста кишиларга вена қон томирлари орқали реовирус киритилган. Маълум вақт ўтгандан сўнг ушбу вируслар барча тўқималарда кузатилган ва шишларнинг ўлчамлари кичиклашганлиги ҳам қайд этилган.

Тадқиқот иштирокчиларидан бири доктор Адель Самсоннинг фикрича, бу вируснинг мия гематоэнцефалик тўсиғидан ўтиш қобилиятини исботловчи ва иммунотерапия имкониятини очувчи биринчи ҳолат. Янги вирус организм иммунитетини рағбатлантириб, саратон тўқималарини иммунитетга яққол кўрсатиб беради.

Яна ўқинг:  Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: