Камерага айлана оладиган модулли дрон

 “Eyedea” компанияси тақдим этаётган “Eyedea Pitta” учиш аппарати экшн-камера, дрон ва кузатув камераси вазифаларини ўзида мужассамлаштирган.

“Eyedea Pitta”нинг марказида шарсимон камера ва унинг атрофига дрон ўрнатилган. Агар дрондан экшн-камера сифатида фойдаланишга эҳтиёж туғилса, шарсимон камера ундан ажратиб олинади. Магнитлар ёрдамида махсус металл асосга бириктирилади. Шундан сўнг камерани қўлда олиб юриш ёки мослама оёқларга ўрнатиш мумкин.

Камера 4К форматида секундига 30 та видеокадр ва 13 мегапикселли суратга олиш имкониятига эга. Унда экран бўлмаса-да, фойдаланувчилар iOS Android махсус иловалари ёрдамида ҳар қандай қурилмада сурат ва видеоларни кўришлари мумкин.

“Eyedea Pitta” учиш аппарати сифатида 15 дақиқа учиши, ҳавода ҳаракатланаётган ёки ҳаракатсиз нишонни автоматик тарзда кузатиши кўзда тутилган. Қурилма учган жойига автоматик тарзда қайтиши ва қўниши мумкин. Унга литий-полимер батареяси ўрнатилган бўлиб, қувватланиш ускунаси ёрдамида электр тармоғидан қувват олади. Қувватланиш вақтида эса фойдаланувчининг Wi-Fi тармоғига уланади. Ушбу функция орқали фойдаланувчи ўз уйини назорат қилиши мумкин. Ҳозирча унинг нархи 269 АҚШ долларига тенг бўлиши айтилмоқда.

Яна ўқинг:  Баҳора – кумуш медаль совриндори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: