Асл марваридни қандай танлаймиз?

Марварид мана неча асрдирки, аёлларнинг севимли тақинчоғи саналади. Агар бундай тақинчоқларни харид қилмоқчи бўлсангиз, дурнинг фарқига боришингиз керак.

Марварид икки турга бўлинади: табиий ва сунъий. Сунъий дурларнинг нархи унчалик қиммат эмас. Табиий марварид табиатдан олиниб, у чиғаноқ ичида пайдо бўлади. Соф марвариднинг ҳосил бўлиши мураккаб жараён. Шу боис, унинг нархи ҳам арзон эмас. Табиий марвариддан ташқари сунъий ҳавзалардаги чиғаноқлардан ҳам марварид олинади.

Танлашда адашманг!

Дурни танлаш учун унинг ялтирашига, рангига, сифати, ҳажми ва шаклига эътибор қаратиш лозим. Бу ишда шошма-шошарлик кетмайди. Марвариднинг ялтираши, ранги, товланиши, ўлчами, шаклига эътибор қаратиш керак. Маҳсулотни сотиш пайида бўлаётган сотувчининг сўзларига “лаққа” тушиб қолманг, яна.

Соф марвариднинг ичи ялтирайди. Унинг ёрқин тарафлари ва сояли жойлари ўртасида ўткир контраст бўлади. Натижада унинг ичида шар иллюзияси кўринади. Буни яққол кўриш учун марвариднинг устки ёрқин тарафига қараш керак.

Марвариднинг ранги қандай бўлиши керак?

Унинг рангини юзингиз шакли ва сочингиз рангига мос тарзда танланг. Лекин бўялмаган дур жимжимадор кўринади. Табиийси, кулранг, қора, оқ рангда бўлади. Оқ ранглиси арзонроқ баҳоланади. Камнамо дур пушти ранглисидир. Уни ҳам қўлга киритиш осон эмас.

Шакл ва ҳажм аҳамиятга эга

Марварид асли думалоқ бўлиб, агар унда бирор нуқсон кўрсангиз, бундай тақинчоқни олишга шошмаслик керак. Барча нуқсонлар қорамтир рангда кўзга ташланади. Марварид қанчалик катта бўлса, у шунчалик қиммат баҳоланади.

Ҳақиқий марваридни 40-50 см. юқоридан ясси ҳамда тўғри жойга ташланг. Шу онда дур сакрайди. Сунъий дур эса бундан мустасно.

Соф марваридни ультрабинафша нурида кузатганда, табиийси ҳаворанг бўлиб товланади. Инсон қўли билан яратилгани эса яшил ранг беради.

10 каратли лупада кузатганда эса марвариднинг ўрта қисми ва устки қатлами орасида ингичка қора чизиқ кўринади.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Мавсум бехавотир ўтсин!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: