Гипертония ва унинг асоратлари

Гипертония касаллиги – бу артериал босимнинг турғун баланд бўлиши. Артериал босимнинг юқори чегараси мунтазам 140 мм симоб устуни ва пастки қисми эса 90 мм симоб устунидан баланд бўлишидир. Ушбу хасталик ҳозирги кунда бутун дунё бўйича касалликлар ичида биринчи ўринда туради.

Бемор ўз вақтида даволанмаса ёки нотўғри даволанса жуда оғир асоратларга сабаб бўлади. Баъзан бу асоратлар мудҳиш оқибатларга олиб келади. Гипертония касаллигининг асоратларидан қуйидагиларни мисол келтиришимиз мумкин.

Миокард инфаркти – оғир асоратларга олиб келувчи, юрак соҳасидаги кучли оғриқлар, уни тез-тез уриб кетиши, кучли ҳолсизлик, совуқ тер босиши каби оғриқ ҳолатлар билан намоён бўлади. Миокард инфарктининг асоратлари ўлим ёки ногиронлик билан якунланади. Инсульт – мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ёки мияга қон қуйилиши. Қон босимининг кескин кўтарилиб кетишидан келиб чиқадиган касаллик. Хасталикнинг белгилари тананинг ярмининг ишламаслиги, қўл-оёқларнинг ишламай қолиши. Нутқнинг бузилиши, бошда кучли оғриқ бўлиши шунинг­дек, хасталик бошнинг айланиши билан кузатилади.

Юрак етишмовчилиги – юрак фаолиятининг бузилиши билан намоён бўлади. Касаллик ҳансираш, тез чарчаш, оёқларда шиш пайдо бўлиши билан кечади.

Агар беморлар қон босимини доим назорат қилиб турса, ушбу асоратлар кузатилмайди. Қон босимининг юқориги чегараси 120 мм симоб устуни, пастки қисми 80 мм симоб усунидан ошмаслиги керак.

Гипертония касаллигига учрамаслик учун доимо тана вазнининг ошиб кетмаслигига ҳаракат қилиш керак. Ҳайвон ёғларини кам истеъмол қилиш зарур. Дуккакли маҳсулотларни, сабзавотларни, меваларни кўпроқ истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдалидир. Спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик шарт. Тамаки маҳсулотларини чекиш таъқиқланади. Спорт билан мунтазам шуғулланиб бориш натижасида бундай хасталикка чалинмайсиз.

Энг асосийси соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш ва ҳар бир инсон серҳаракат бўлмоғи даркор.

Маҳмуда АБДУХАЛИЛОВА,

Тошкент шаҳар 104-сонли туманлараро ТМЭК эксперт-невропатологи

Яна ўқинг:  ХОЛЕСТЕРИН ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: