Янги йил
Етиб келди яна Янги йил,
Арча безаш, о, қандай маза!
Яна бир ёш улғаймоқда дил
Гўзалликдан олиб андоза.
Оппоқ кўрпа ёпган қир-адир,
Ёғдулари қилар тантана.
Меҳр-у қадр ҳамда муҳаббат
Куртак ёзар кўнгилда яна.
Таклиф этдик уйга барчани,
Меҳмон билан бу байрам дерлар.
Безатамиз гўзал арчани,
Қорбобога айтамиз шеърлар.
Шаҳнозабону ҚУТЛИМУРОДОВА,
Ҳазорасп туманидаги 9-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси