Кўнглим тинчимаяпти

Ўташ аканинг уйлари шундайгина тоғ ён бағрида жойлашган. Какликларнинг сайраган овозлари, архарларнинг бири-бири билан шохлашгандаги шовқинлари эшитилиб туради. Бу ерда бир дегандан тўқсон кун қор туради. Қишнинг изғиринли кунларида озуқа тополмаган жониворлар бемалол қишлоқ яқинига энишади. Ўрганиб қолишган, зиён етказадиган одам йўқ…

Ўташ ака пўстинини кийди, арқонни олди, музғалоқда тойиб кетмайдиган этигини тиззасигача узайтиб тортди… Чўкични белига қистирди.

– Ҳа, каллаи саҳарлаб, йўл бўлсин?

Чол кампирига маъноли қаради. Унинг қурч қомати, юзидан ёғилиб турган чайир мушаклари бўртиб кетди:

– Кўнглим тинчимаяпти. Қушларга дон, ҳайвонларга хашак бериб келмасам бўлмайди. Анчадан бери ердан қор кетмаяпти…

Бедадан кўтарганича олди, халтачага солинган буғдойни ортмоқлади, дадил қадамлар ташлаб тоғлар бағрига сингиб кетди. Кунгай жойларда очилиб қолган жойларга дон сепди, беданинг боғини ечиб ёйиб қўйди…

Ўташ ака уйига қайтаркан, какликларнинг завқ билан сайраган овозларини эшитди, Архар жуфтини эргаштириб ўтиб кетди. Кўнгил жойига тушди, унинг юзига табассум ёйилди…

Пардабой ТОЖИБОЕВ

Яна ўқинг:  Кўз ёшлар ғалаба олиб келмайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: