Саидамирхон – Осиё чемпионати совриндори

Гонгконгда конкур-тўсиқлар оша от сакратиш бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган II Осиё чемпионатида Саидамирхон Турғунбоев кумуш медални қўлга киритди.

Мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим воситаси сифатида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида Ўзбекистон дунёга спорти жадал ривожланган мамлакат сифатида танилди. Жумладан, навқирон авлод ўртасида от спортини янада оммалаштириш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар натижасида спортчиларимиз нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда.

Таъкидлаш керакки, ҳамюртимиз жаҳоннинг йигирма нафар тажрибали чавандозлари орасида ўз маҳоратини тўла намойиш этиб, мухлису мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди. Якунда Саидамирхон шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой эгаллади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Сиз аралашманг...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: