Сиз аралашманг…

Дам олиш кунлари ҳамма оиладаги каби бизникида ҳам иш анча кўпаяди. Оилавий уй юмушларига барчамиз бирдек киришамиз. Бу гал ҳам ҳамма ўзига белгиланган иш билан банд. Янгам эса телевизордан кўзини узолмаётган жиянимга айтган юмушини қилдиролмай жиғибийрон.

Бу ҳолатга жим қараб туролмай, онасининг гапига қулоқ солмаётган жиянимга танбеҳ бердим. “Эрталабдан ҳамма иш билан банд. Сен эса бепарвосан, телевизордан кўзингни олмайсан. Онангни бунча қийнайсан?” десам, жияним нима дейди, денг?

– Уфф! Амма, сиз аралашманг, илтимос. Бу мен билан ойим ўртасидаги гап?

Жим бўлиб қолдим. Рост, уларнинг тортишувига ўзим келиб аралашдим. Балки бу менинг ишим эмасдир.

Кўчага чиқдим. Эрталабдан зах ҳаво. Қўшнимизнинг қизи кўча супурарди. Қараб турсам, ишини тугатиб, йиғилган супуриндини кўча ўртасида қолдирганича уйига кириб кетаяпти. Бу қанақаси бўлди?

– Гулноза, эрталабдан кўчани супуриб, ярақлатиб қўйганингиз яхши-ю, манави уйиб қўйган супуриндингиз ҳозиргина ўзингиз супуриб, тозалаган кўчанинг файзини бузаяпти-да…

Қўшни аёлнинг кутилмаганда жаҳли чиқиб кетди:

– Вой, ўргилай, сизга нима? Бошқаларнинг ишига аралашманг! Шу ўлгур супуринди олинар, қолиб кетмас. Бировнинг ишига аралашмай, тинчгина йўлингизга кетавермайсизми?

Эҳ! Яна нотўғри иш қилдим, шекилли. Эртасига дўстларим билан шаҳар марказидаги истироҳат боғига айлангани бордим. Маскан гавжум. Аттракционлардан таралаётган қийқириқ овозлари қулоқни қоматга келтиради. Боғнинг ёнгинасидаги катта анҳорда сув тўлиб оқмоқда. Анҳор бўйидан кетаётиб, сувда “баклашка”, целлофан халтачалар, писта пўчоқлари ва яна алламбалолар сузиб юрганини кўриб, хафа бўлиб кетдим. Етмагандек, бироз нарида, соядаги ўриндиқда ўтирган икки-уч нафар қиз чақаётган пистасининг пўчоғини анҳорга ташлаяпти. Шунақаям маданиятсизлик бўладими?

– Қизлар, шу ишингиз яхшими? Шундоқ ёнгинангизда чиқинди солинадиган идиш бор-ку, – дедим куйиб-пишиб.

Менинг гапим уларнинг энсасини қотирди. Бири қошларини чимириб:

– Сизга нима? Кўча ҳамманики. Ё ҳаммани огоҳлантириб, қўлидаги лаш-лушини териб чиқармидингиз? Яхшиси, бизнинг ишимизга аралашманг! – деди.

Уффф! Яна ўзим балога қолдим. Лекин қизларнинг иддаосида ҳам жон бор. Ҳақиқатан ҳам ҳаммани огоҳлантириб чиқишга менинг кучим ҳам вақтим ҳам етмайди-ку!

Яна шу гап! Йўқ, энди чидаб бўлмайди. Азбаройи жаҳлим чиққанидан телефон гўшагини жаҳл билан жойига қўйдим.

Яна ўқинг:  Бетакрор юрт дунё сайёҳлари нигоҳида

“Аралашма, аралашма, аралашма!” Бу қандай гап ўзи? Нега ҳамма шу гапни дастак қилиб олган? Ахир, мен аралашмасам, сиз аралашмасангиз, у аралашмаса, ким аралашади бу ишларга? Ким?

Соҳиба СУЮНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: