Дунёдаги энг яхши нарсалар болалар учун. Биз борлиғимизни болаларга бахшида этамиз. Айниқса ота-она эътиборидан, оила бағридан айро яшаётган кўнгли ўксик болаларга нафақат меҳру муҳаббатимиз балки бор вужудимиз билан уларнинг кемтик кўнгилларига малҳам бўлгимиз келади.
Пойтахтимиздаги 22 сонли “Меҳрибонлик уйи”да айни вақтда 100 нафардан зиёд болажонлар тарбияланишмоқда. Жорий йилда ҳомийлар томонидан тўлиқ таъмирланиб, замонавий кўринишда қад ростлаган ушбу масканда болажонлар нафақат тарбияланишади, балки мавжуд 60 та оилавий гуруҳда мустақил ҳаётга ҳам тайёрланади. Ёзги таътилда болажонлар “Семашка” сиҳатгоҳи ва Чимёнда жойлашган “Меҳрибонлик” оромгоҳида мириқиб ҳордиқ чиқаришди. Янги ўқув йилини болажонлар қайтадан таъмирланган кўркам ётоқхона, ошхона, шинам дам олиш хонаси, замонавий жиҳозланган тиббиёт хоналарига эга бўлган бинода бошлашади.
— Мавжуд “Ҳайкалтарошлик”, “Тасвирий санъат”, “Юмшоқ ўйинчоқлар ясаш”, каби тўгаракларда тарбияланувчилар касб сирларини қунт билан ўрганишмоқда. Турли спорт тўгараклари болажонлар ихтиёрида. “Сен ёлғиз эмассан” Республика болалар жамоатчилик жамғармаси томонидан ташкил этилган турли фан тўгараклари тарбияланувчиларнинг билимини янада мустаҳкамламоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, болажонларни фан тўгаракларига махсус автобус олиб боради. Тинимсиз изланишнинг юксак самарасини Алишер Иванов, Камила Авулова, Тамила Кухан, Фотима Аббасова каби 17 нафар тарбияланувчининг айни вақтда олий ўқув юртларининг талабалари бўлгани кўрсатиб турибди. “Меҳрибонлик уйи”нинг 8-синф ўқувчиси Хасан Муродов ҳайкалтарошлик бўйича “Янги авлод” кўрик-танловининг Республика босқичида ғолибликни эгаллаган бўлса, волейбол, баскетбол, футбол мусобақаларида спортсевар болажонлар жамоаси туман, шаҳар миқёсида ғолиб бўлишган. Айтсам ютуқларимиз кўп, энг муҳими тарбияланувчилар давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бундай шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб, юртимиз равнақи, истиқболи учун керакли кадрлар бўлиб етишса бўлгани, — дейди “Меҳрибонлик уйи” раҳбари вазифасини бажарувчи Хурсанд Холова.
Мазкур даргоҳда ташкил этилган “Саломатлик бурчаги” тарбияланувчиларнинг нафақат тиббий билимларини ошишига балки табиат ва доривор гиёҳлар билан яқиндан танишишига ҳам хизмат қилмоқда. Ушбу бурчакда табиатсевар болажонларнинг ёзги оромгоҳдаги тоғ ён бағридан ўз қўллари билан териб келган доривор гиёҳлари ҳам жой олган.
— Ўн йилдан буён шу даргоҳда ишлайман, болажонларнинг соғлиғи ҳамиша диққат эътиборимизда. Тиббиёт хонаси етарлича дори-дармон воситалари билан таъминланган, муолажа хоналаримизда барча шароитлар яратилган. Тўрт нафар ўрта тиббиёт ходимлари болажонлар соғлиғига масъул. Болажонлар мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тарбияланувчиларга ҳомийлик ёрдами кўрсатаётган бўлса, Пойтахтимиздаги 36-Оилавий поликлиника шифокорлари болажонларнинг соғлиғини назорат қилишимизга кўмакдош бўлишмоқда, — дея таъкидлайди болалар шифокори Турсиной Абдураҳимова.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
