Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЭПЛИ ҚИЗНИНГ СЕПИ – ҲУНАР

21.09.2012
67 марта ўқилди
ЭПЛИ ҚИЗНИНГ СЕПИ – ҲУНАР

Ранго-ранг қатим ипаклар игналарнинг нозик кўзига ўтказилган. Улар киши кўзини қувнатувчи кичкина тўртбурчак шаклда четларига пистон қадалиб тайёрланган ёстиқчага бир текисда қадалган. Раънонинг нигоҳи тиззаси устидаги шоҳи матода. Худди бувижониси ўргатганидек чаққон қўллари билан рангига қараб басма-басига ёстиқчадаги игналарни олиб дид билан кашта тикишга киришади.

Зардўзлик авлодларининг қон-қонига сингиб кетган эмасми, у ҳам худди опалари сингари моҳир чевар бўлишга астойдил бел боғлаган. Катта опаси Сурайёхон келин бўлиб тушганида чеварлиги сабаб етти маҳаллага довруғи достон бўлган эди. Ўша пайт онасининг бир қувончига ўн қувонч қўшилиб кўзлари севинч ёшларига тўлгани Раънонинг кўз ўнгида. Бўлмасамчи ахир қуда-андалар, — “Онаси эпли бўлмаганида келинимиз бунчалик сепли бўлмасди”, — дейишганини ўз қулоқлари билан эшитган қиз ўз-ўзига албатта мен ҳам Сурайё опам сингари номимга олқиш оламан дея сўз берганди. У кўпинча меҳр билан камалак мисоли рангин ипларни танлар экан, иш бошламасидан ҳаёлан аллақачон мўъжизалар яратиб бўларди. Дастлабки пайтлар тўрт-беш марталаб қўлларига игна кириб оғриқдан кўзидан ёш чиқиб кетган пайтлари ҳам бўлган. Ипларини салқи қилиб тиккани боис кашта гулларини бир-неча бор сўтиб ташлаб қайтадан тикиб чиққан пайтлари ҳам, гулини-гулига тўғри келтиролмай хуноб бўлгани ҳам рост. Аммо чевар бўлишни орзулаган қиз асло ортга чекинмади. Бора-бора Раъно ўнгида ҳам мўъжизалар ярата бошлади. Бутун қишлоқ, қўни-қўшни қизлари Раънонинг сеҳрли кашталарига ҳаваси келиб ундан каштанинг сир-асрорларини ўрганишга бел боғлади. Унинг сеҳрлилиги шундаки, бу кашталар қалб-қўридан отилиб чиққан улкан меҳр ила яралган. Бугун Раъно Холиқулованинг нақшинкор сўзаналарига, каштали ёстиқлари-ю гулдор палакларига кўпчиликнинг ҳаваси келади. Навоий шаҳридаги Педагогика олийгоҳини муваффақиятли тамомлаган бу қиз бугун ўқувчиларга билим бериш билан бирга қўшни қизларга чеварлик сирларини ҳам ўргатмоқда. Бу гулгун қизлар жам бўлишиб, биргаликда ҳамиша гўзалликни яратишади. Уларнинг барчаси устозларидан ибрат олишга интилишади. Ахир эпли қиз экан,— деган сўзни эшитиш ҳар бир қизнинг орзуси-да.

Теглар:#2012/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241173
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221029
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022894
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023780