Узум остепороз хасталигига даво
Тадқиқотчилар фикрига кўра узумнинг ҳар қандай тури меъёрида истеъмол қилинса, остеопороз хасталигини даволашда жуда қўл келаркан.
Остепорозга учраган одамнинг суяклари ҳаддан зиёд мўртлашиб, арзимаган кичик зарба натижасида ҳам синиб қоладиган ҳолатга келиб қолади. Узум эса шу суякларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу хасталикка аксар ҳолларда ёши 50 дан ўтган эркак ва аёллар дучор бўлади.
Бундан ташқари узум турли хасталиклар профилактикаси мақсадида ҳам жуда қўл келади. Уни доимий тарзда истеъмол қилинса, у тишлар тўкилишига сабабчи бўлувчи бактерияларни ҳам нобуд этади. Шунингдек, узум қонни ҳам суюлтиради. Аммо, қандли диабет билан оғриганлар фақат шифокорлар тавсияси билангина уни жуда кам миқдорда истеъмол қилишлари лозим.
Наргиза ЮЛДАШЕВА,
1-Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси