Ўзбекистон ёш фермерларининг I республика форуми ўтказилди

Пойтахтимизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёш фермерлар кенгаши, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Она ер ёшлар қўлида” шиори остида Ўзбекистон ёш фермерларининг I Республика форуми ўтказилди.

Ёш фермерларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, тажриба алмашишни йўлга қўйиш, эришган ютуқларини оммалаштириш, улар фаолиятида учраётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда юртимизнинг барча туманларидан 700 дан ортиқ ёш фермер, тегишли ташкилот ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди. Форумда илғор фермер хўжаликлари ва корхоналар раҳбарларининг иш тажрибалари ва эришган ютуқларини ёшларга ўргатиш мақсадида “Маҳорат дарслари” ташкил этилди. Янги ишлаб чиқилаётган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги низом кенг муҳокама қилиниб, ёш фермерлар томонидан ушбу ҳужжатга қатор таклифлар берилди.

Илёс САФАРОВ,

Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши матбуот котиби

Яна ўқинг:  Академик таътил қандай касаллик билан оғриган талабага берилади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: