“Cоғлом бола ҳафталиги”

Фарзандларга ўзгача ғамхўрлик қилиш азал-азалдан халқимзга хос ҳислатлардан саналади. Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ юртимизда Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида соғлом авлодни тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ана шу хайрли ишларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда «Соғлом бола ҳафталиги» ташкил қилинди.

Ушбу тадбир болаларни бирламчи тиббий-профилактика текширувидан ўтказиш ва аниқланган касалликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида икки ярим миллионга яқин болалар тиббий кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига ЮНИСЕФ томонидан кўриш қобилияти, суяклар, тери ва соч саломатлиги ҳамда иммун тизимининг мустаҳкамланиши учун таркибида А витамини бўлган дори-дармон воситалари топширилди.

29 июнга қадар давом этадиган ҳафталик доирасида мазкур препарат билан беш ёшгача бўлган болалар бепул таъминланади.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Болалар ўйинлари: дардни ҳаракат билан енгамиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: