Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Фантастик фильмларнинг ҳақиқатга айланиши

24.06.2013
27 марта ўқилди
Фантастик фильмларнинг ҳақиқатга айланиши

Google Glass – Google компанияси томонидан ишлаб чиқилган кўзойнакдир. Уни шу йил сотувга чиқариш режалаштирилган. Кўзойнак овозли буйруқларни бажаришга қодир. Унинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун уни Wi-Fi ёки смартфонингиздаги уяли алоқага улаш лозим. Google Glass ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун унинг асосий функциялари билан қуйида танишинг:

Суратга тушириш

"Ok, Glass, take a picture" (Хўш, Гласс, суратга ол) буйруғи берилганида, кўзойнак автоматик равишда суратга тушира бошлайди. Видео ёзиш учун эса тегишли буйруқ берилса кифоя. Ушбу функциянинг моҳияти шундаки, сиз фурсатни қўлдан бой бермаган ҳолда, қўлларингиз ёрдамисиз суратга туширишингиз мумкин.

Google қидирув хизмати

Овозли буйруқ орқали фойдаланувчилар Google Glassдан маълум обектни аниқлаб беришини сўраши мумкин. У ҳақидаги ахборот "олд ойна"да намоён бўлади. Саёҳат вақтида эса аэропортдаги самолёт ҳолати ва йўналишлар бандлиги даражаси каби маълумотлар доимо кўз олдингизда акс эттирилади.

Қадам-бақадам навигация

Бошқа навигацион дастурлардан фарқли ўлароқ, Google Glass ҳаракат кўрсаткичларини тўғри кўз олдингизда бўлиб туришини таъминлайди. Шунингдек, Google Mapsнинг бошқа хусусиятларидан ҳам фойдаланади.

Овозли таржимани амалга ошириш

Айтайлик, сиз "раҳмат" сўзининг япон тилидаги таржимасини билмоқчисиз. Унда Glassга "Хўш, Glass, Googleдан "япончада раҳмат" деб изла" (Ок оk, glass, google say thank you in japanese) деган буйруқни беришингиз кифоя.

Виртуал эслатмалар

Google Glassнинг бу борада оддий смартфондан фарқи шундаки, у визуал хусусиятга ҳам эгадир. Масалан, маълум бир объектга қараб, шу ҳақида эслатиш буйруғи берилиши мумкин. Ва албатта, эслатмаларни календарингизга киритиб қўяди.

Glass орқали суҳбат

Google Glass ҳам овозли, ҳам видео суҳбатларни амалга ошириш имконини беради. Бундан ташқари, алоқадаги суҳбатдошга ўзингиз кўриб турган барча нарсани кўрсатишингиз мумкин. Бу имкониятдан фойдаланиб, воқеа жойидан тўғридан-тўғри репортаж олиб боришингиз мумкин.

Теглар:#2013/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бош айланиши нимадан дарак беради?Тиббий сабоқлар

Бош айланиши нимадан дарак беради?

Баъзан инсон турган жойида қалқиб кетиб, атрофдаги буюмлар ўзи билан бирга ҳаракатлангандай, чирпирак бўлиб айлангандай туюлади. Бундай ҳолатларда, бош айланишидан кўпчилик беморла

18.01.2021270
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021321
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021314
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024306