Сабзи шарбати фойдалари
Сабзи шарбати кўз нурини равшанлаштиради, буйракни яхшилайди, овқат ҳазм қилишни осонлаштиради ва иммунитетни кучайтиради. Бу шарбатни тайёрлаш учун ортиқча куч ва меҳнат талаб қилинмайди. Керакли нарсалар: сабзи, шарбат сиқиб чиқарувчи аппарат.
Тайёрлаш усули: сабзининг заха бўлмаган ширинроқ турини танлаб оласиз. Пўстини арчиб, шарбат сиқиб чиқарувчи аппаратдан ўтказасиз. Бир стакан сабзи шарбатига 1 ош қошиқ лавлаги сувидан қўшиб юборсангиз унинг фойдали хусусияти янада ошади.