Ёнғин хавфсизлиги: ҳар фаслда огоҳмиз

Бепарволик ёмон оқибатларга олиб келади. Айниқса, тилсиз ёв – оловга нисбатан лоқайд бўлсаку нафақат мол-мулкимиз, балки ҳаётимизга ҳам жиддий хавф солади.

Шу сабабдан оловдан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш керак. Мамлакатимизда ўтказилаётган анъанавий «Ёнғин хавфсизлиги ойлик»лари фуқароларимизнинг бу борадаги сергакликларини ошишига ёрдам бермоқда.

Пойтахтимиздаги кўп қаватли бинолар шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб туради. Аммо баъзан ана шу чиройга доғ туширадиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Кўп қаватли уйларда яшовчи кўпчилик фуқаролар таъмирлаш жараёнида хонадонларидан чиққан қурилиш материалларини вақтинчалик уйнинг йўлагига чиқазиб қўйишади. Бу билан йўлакдан ўтаётган қўшниларга ва ўзларига бир қанча қийинчиликларни туғдиришади. Бу йўлаклар бирон бир фавқулодда ҳодиса, зилзила ёки уйда ёнғин содир бўлган тақдирда фуқароларни қутқариш учун биринчи қутқарув йўли ҳисобланади. Қурилиш ашёлари устига йўловчиларнинг сигарета қолдиқларини ташлаши ёки ёш болаларнинг гугурт ўйнаши натижасида ёнғин келиб чиқиши эҳтимоли юқорилиги доим биз ёнғин хавфсизлиги ходимларини хавотирга солмоқда. Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари маҳаллалардаги учрашувларда фуқароларга кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Капитан Х.МЕРГАНОВ,

Сергели тумани ИИБ Ёнғин

хавфсизлиги бўлими

Яна ўқинг:  Ерда жой қолмадими?...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: