Биласизми…

  1. Аёлларнинг юраги эркакларнинг юрагига нисбатан тезроқ уради.
  2. Аёлларнинг иммунитети эркакларникига нисбатан икки баробар кучли бўлади.
  3. Аёлларнинг мияси эркакларникига нисбатан “қалинроқ”, унда 30 фоиз тўқималар кўп. Шунинг учун улар бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни эплашади.
  4. Аёллар эркакларга нисбатан рангларни яхши фарқлашади, чунки уларда рангни фарқлаш Х-хромосомалар билан тўғридан-тўғри боғланган.
  5. Эркакларга нисбатан юқори частотали товушларни аёллар яхшироқ фарқлашади.
  6. Хотин-қизлар эркакларга нисбатан ширин таъмни яхши фарқлашади ва яхши кўришади.
  7. Аёлларда миянинг икки маркази нутқ учун жавоб беради, шунинг учун улар бир кунда 8000та сўзни, 3000та товушни, 10000та новербал сигналларни (имо-ишораларни) бемалол ишлата олади.
  8. Аёллардаги иккита Х-хромосамалар туфайли уларда касалликларнинг асорати кам қолади ва сурункали хасталиклар ҳам кам учрайди.
  9. Аёллар бир йилда ўрта ҳисобда 30-64 марта йиғлайди. Эркаклар эса 6-17 марта.
  10. Прогестерон, кортизол ва эстрадиол гормонларининг аёлларда кўп учраши уларда безовталик ва ҳуркаклик туйғусини оширади, Шунинг учун улар эркакларга нисбатан хавфни олдиндан сезиш қобилиятига эга.
Яна ўқинг:  Саратон ҳужайраларини аниқловчи микроскоп ихтиро қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: