Тўлов маданияти ҳам ватанпарварликдир

Табиий газ, электр энергияси мамлакатимизнинг бойлиги эканини унутмаслигимиз зарур. Зеро, бу икки бебаҳо хазина туфайли уйларимиз обод, хонадонларимиз фаровон, Ватанимизнинг иқтисодий салоҳияти эса кундан кунга юксалиб боради.

Шундай экан уни исроф қилмасдан тўловларни вақтида тўлаш ҳам ватанпарварликнинг бир кўринишидир.

Бироқ, давлатимиз томонидан берилаётган табиий бойликларнининг қадрига ҳаммамиз ҳам етаяпмизми? Афсуски, бу соҳада билиб-билмай, қонунбузарликка йўл қўяётган юртдошларимиз ҳали-ҳануз учраб турибди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Кенгузар қишлоғида яшовчи фуқаро Б. Равшанов (исм-фамилияси ўзгартирилган)нинг хатти-ҳаракати бунга мисол бўла олади. Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига қанчалик риоя этилаётгани юзасидан унинг хонадонида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси инспекторлари томонидан навбатдаги назорат ўтказилаётган чоғида у электр ҳисоблагичдан ташқари ноқонуний тўғридан тўғри розетка ўрнатиб олгани аниқланди. Уй эгаси Б. Равшанов турмуш ўртоғига эҳтиёт бўлишини тайинлаб, ўзи ишлаш учун Россия Федерациясига кетганлигини қандай изоҳлаш мумкин?! Бу ҳолат аниқланиб, қонуний расмийлаштирилгандан сўнг хонадон электр энергиясидан узиб қўйилди. Бу ҳолатдан ожиза бир аёл қандай вазиятга тушганини бир тасаввур қилиб кўринг-а! Бунга ўхшаш салбий ҳолатлар кунда-кунора учраб турибди. Давлат мулкини суистеъмол қилаётган бундай кимсалар яна тап тортмасдан биринчи марта огоҳлантириш билан қутилишга уринишини қандай инсоний мезонлар билан баҳолаш мумкин?

Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борсак, оилаларимиз учун яхши бўлар эди. Қолаверса, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергия ва табиий газ тўловларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини ҳам таъминлаган бўлар эдик.

Жаъфар РАҲИМОВ,

Яккабоғ тумани Мажбурий ижро бюроси инспектори

Яна ўқинг:  “Кечмагай мард дўстидан...”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: