Ароматерапия – хушбўй ифорлар билан даволаш

Ишдаги чарчоқлар, бош оғриғидан холи қилиш, эртанги кун учун куч-қувват йиғишда хушбўй ифорларнинг тутган ўрни ўзгача. Биз буни бир сўз билан ароматерапия деб атаймиз.

Қадимдан инсонлар турли ифорлар кишига шифо бағишлаши ва унинг саломатликка зарар етказмаслиги ҳақида маълумотларга эга бўлишган. Атрофимизда тасодифий ҳидлар йўқ, уларнинг ҳар бири танамиз ёки унинг бир нечта аъзосига, шунингдек, кайфиятимиз ва саломатлигимизга таъсир қилади. Баъзи ифорлар қувончли ҳолатларга сабаб бўлса, бошқаси тинч ва хотиржам ухлашга кўмак бериши билан аҳамиятли.

Ароматерапия билан даволаш 3 гуруҳга бўлинади. Қуйида улар билан қисқача таништирамиз.

Ифорли ванна қабул қилиш.

Қадимдан иссиқ ҳаммом қабул қилишда эфир мойидан фойдаланиш анъанаси бўлган. Эфир мойини асал ва сутнинг косметик аралашмасига қўшишингиз мумкин. Бундай ароматик ваннани қабул қилиш 5 дақиқадан 30 дақиқагача давом этади. Унинг турли фойдали хусусиятлари бор. Масалан, бир неча томчи мандарин мойи қўшиб чўмилиш чарчоқни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради.

Хонани хушбўй этиш.

Хонани тез-тез ароматик чироқлар, ифорли шамлар ёки ёқимли ҳидга эга таёқчалар ёрдамида хушбўй этиш мумкин. Аммо унутмаслик керакки, ҳар нарсада меъёр бўлгани маъқул. Дейлик, бундай шамлардан вақти-вақти билан фойдалансангиз, айни муддао. Лекин, уларни мунтазам равишда, кам шамоллатиш мумкин бўлган хоналарда ишлатиш тавсия этилмайди. Сабаби, ҳар қандай хушбўй шамлар парафин ва турли хилдаги бўёқлар аралашмасидан тайёрланади. Унинг ёниш жараёнида токсик (заҳарли) моддалар – бензол ва толуол моддалари (зиққинафас) ажралиб чиқади. Бу эса астма, тери касалликлари, экземага сабаб бўлиши мумкин.

Ароматик ёғлар воситасида уқалаш.

Бу ёқимли ва фойдали даво саналади. Аммо, шуни унутмаслик керакки, эфир мойини тоза терига кўп суртиш мумкин эмас.

Ароматерапияни қўллашга қарши кўрсатмалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Бу борада тўғридан-тўғри қарши кўрсатмалар мавжуд эмас. Аммо, аллергик хасталиклар билан оғриган кишилар ифор танлашда ўта эътиборли бўлишлари керак. Цитрус меваларга аллергияси бўлганларга лимон, мандарин, апельсин ва грейпфрут ҳамда бергамот ифори тавсия этилмайди.

Ифор танлаш.

Ўзингиз учун нотаниш бўлган ифор харидида кўп бўлмаган миқдордаги суюқликни харид қилинг. У бош оғриғи, кўнгил айнишига сабаб бўлса, яхшиси ундан фойдаланманг.

Яна ўқинг:  Сил бедаво дард эмас

Турли ифорли маҳсулотларини харид қилишда айниқса, ҳомиладор ва эмизикли аёллар эътиборли бўлгани маъқул. Нотўғри танлов оқибатида ҳомиладор аёлларда қон кетиши, эмизикли аёлларда эса болада аллергиянинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Хушбўй ифорлар доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

Х. ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: