Тез пишар гўштли пирог

Зарур масаллиқлар: 2 дона тухум, 1 стакан ун, 1 стакан қатиқ, 0,5 чой қошиқ истеъмол содаси.

Ҳамирнинг ичига солиш учун масаллиқ: 300 грамм қийма, 2-3 бош пиёз, таъбга кўра туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: қатиқ истеъмол содаси билан аралаштирилиб, унга 5 дақиқа дам берилади. Кейин қатиққа тухум ва ун қўшилиб, суюқроқ хамир тайёрланади. Пирогнинг орасига солиш учун қиймаланган гўштга пиёз ва таъбга кўра туз ва бошқа зираворлар солинади.

Қолип ўсимлик ёғи билан ёғланиб, унга ун сепилади ва тайёрланган хамирнинг ярми солинади. Унинг устидан пиёз аралаштирилган қийма солинади ва усти хамирнинг қолган қисми билан ёпилади. Қиздирилган духовкада пирог 170 С ҳароратда 40 дақиқа давомида пиширилади.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Қайноқ мавсумнинг завқли машғулоти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: