АҚШ элчиси: «Орол денгизи бу нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиёнинг муаммосидир»

Халқаро Пресс-клубнинг 29 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги анжуманида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен хоним Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб, Орол муаммосини кўтаргани ўринли бўлганини қайд этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.

«Ўзбекистон Президентининг БМТ минбаридан туриб, Орол муаммосини кўтаргани халқаро ҳамжамият учун аҳамиятли бўлди. Мен ўзим Орол денгизига бориб, у ердаги ачинарли ҳолатни ўз кўзларим билан кўриб келдим. Орол денгизи бу нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиёнинг муаммосидир», — дея қайд этди АҚШ элчиси.

Шунингдек, Спратлен хоним сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи чоғида Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларнинг изчил ривожланиши, мамлакатдаги сиёсий фаолликнинг ошиши, инсон манфаатларининг ҳимояси ҳақида ҳам тўхталиб ўтгани муҳим аҳамият касб этди. АҚШ Ўзбекистон билан барча соҳаларда кенг қамровли ҳамкорликка умид қилади.

«АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида 2,5 миллиард доллар қийматидаги бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг янада яхшиланишига ҳисса қўшади», деди Памела Спратлен хоним.

Яна ўқинг:  МАҲАЛЛА – ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК МАРКАЗИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: