Ўзбекистон давлат консерваториясида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Камалак” болалар ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилаётган “Камалак юлдузлари – 2014” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар босқичи бошланди. Унда туман босқичида ғолиб бўлган 410 нафар бола ўз истеъдоди ва маҳоратини намойиш этмоқда.
Жорий йилги фестивалнинг ҳудудий босқичлари юксак савияда, байрамона руҳда ўтмоқда. Ижодий лойиҳанинг дастлабки босқичида қатнашиш учун мамлакатимизда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 36 мингдан ортиқ боладан ариза келиб тушган. Тошкент шаҳрида қуйи босқичларда 5 минг 800 нафар ўғил-қиз иштирок этди.
Мазкур фестиваль ўғил-қизларнинг истеъдодини эрта аниқлаш, уларнинг ижодий қобилияти юзага чиқиши учун яқиндан кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга ушбу лойиҳа ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка бўлган интилишини кучайтириш, миллий санъатимизнинг бетакрор анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш имконини бермоқда.
Қатнашчилар фортепьяно, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари, миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ва хор гуруҳлари, хореография, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм каби йўналишлар бўйича ўз маҳоратини намойиш этмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу, бир томондан, эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқ. Шу туфайли уларда к
Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ кичкинтойлар азият чекади(ми?)
Сут, тухум, балиқ, парранда гўшти, цитрус мевалар…. Буларнинг барчаси — минг дардга даво неъматлар. Таркибда ҳаёт учун зарур кўплаб витаминлар мавжуд. Шунга қарамай, баъзи инсонлар
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
