Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига аъзолик гувоҳномаси топширилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Бугун 15 сентябрь куни Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан ҳам Дўрмон ижод уйида энг улуғ, энг азиз байрамимизга бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда давлат ва жамоат идоралари раҳбарлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари – атоқли шоир, ёзувчи, таржимон ва адабиётшунослар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али сўзга чиқди. У Президентимиз томонидан адабиётга, ижод аҳлига қаратилаётган юксак эътибор ҳақида гапирди. Шунингдек, раис мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланган ижодкорларни қутлади.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказиб келинаётган “Ватан учун яшайлик” танловининг бу йилги ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Қолаверса, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинган ижодкорларга аъзолик гувоҳномаси ҳам топширилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Мирпўлат Мирзо, Фарида Афрўз, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Наргиза Асадова сўзга чиқишди ва ўз ижод намуналаридан ўқиди.

Дилбар куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Бу йил Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига қабул қилинганлар рўйхати:

  1. Абдулла АЙИЗОВ
  2. Фахриддин ҲАЙИТ
  3. Абдусаттор ЖУМАНАЗАР
  4. Наргиза АСАДОВА
  5. Гулбаҳор Саид ҒАНИ
  6. Абдурасул ЖУМАҚУЛ
  7. Маҳмуд АБДУЛЛАЕВ
  8. Пўлат АЙТМУРОД
  9. Бисенбой БЕКМУРОТОВ
Яна ўқинг:  НАЗМ ВА НАВО

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: