Янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Навоий вилоятининг Жузқудуқ овули Учқудуқ туманининг чекка ҳудудларидан. Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамининг 26 йиллиги муносабати билан овулда 2-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Таълим масканининг тантанали очилиш маросимида Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев ва бошқалар Ўзбекистонда ёшларнинг замонавий таълим ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши учун барча шароитни яратишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Қизилқум чўлларида ўзбек ва қозоқ миллатига мансуб аҳоли аҳил-иноқ яшаб, юрт равнақи йўлида ҳамжиҳатликда меҳнат қилаётгани бундай эзгу ишлар самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Замонавий мактаб қозоқ ва бошқа хорижий тиллардаги зарур дарслик ва адабиётлар билан таъминланган. Компьютер хонасида ўқувчиларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан кенг фойдаланиши учун барча шароит мавжуд. Синф хоналар замонавий тарзда жиҳозланган.

Яна ўқинг:  Битирувчининг касб маҳорати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: