Хитойлик олимлар касалликни энг юқори тезлик ва аниқликда диагноз қилувчи тизимни яратишди

Хитойлик олимлар инсондаги касалликларнинг бутун йиғиндисини аниқлаб берувчи роботлаштирилган тизимни ишлаб чиқди. Ушбу компютер беморнинг симптомларини таҳлил қилади. Кейин диагноз қўйиб, энг маъқул даволаш усулини таклиф қилади.

Компютер амалга оширадиган диагноз аниқлиги стандарт диагностика усулларига қараганда 20 фоиз юқори. Унинг қўлланилиши қуйидагича: компютер бемордаги аломатларни текширувдан ўтказади ва дарҳол диагноз қўяди, врач эса диагнозни тасдиқлаши керак, холос.

Система 4,8 сония ичида 100 нафар беморга 98 фоиз аниқликда диагноз қўйишга қодир эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, у даволашнинг энг яхши усулини кўрсатиб беради. Унга 10 милёнта касаллик тарихининг маълумотлари жойлаштирилган. 30 та қўшимча касалликни (масалан, сил ёки депрессия) аниқлаш учун махсус қолип яратилган. Тўпланган ахборотлар таҳлилидан ташқари, тизим ўзи тажриба орттириб боради ва мустақил равишда ривожланади. Дастур ҳар икки ҳафтада янги касалликларни аниқлаш учун маълумотларни ўрганиб боради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ДУНЁ РАНГЛАР ОҒУШИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: