Иммунитетни оширувчи маҳсулотлар

Қиш арафасида тиббиёт мутахассислари энергияни тежовчи ва бактерицид таъсирга эга маҳсулотларни кўпроқ тановул қилишни тавсия этади.

Америкалик шифокорлар ҳатто махсус схемани ҳам яратган бўлиб, унда касал бўлганда ва профилактика мақсадларида, шунингдек, организмни совуқдан асраш мақсадида истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотлар кўрсатилган.

Саримсоқпиёз. Унинг инфекцияни яқинлаштирмаслик хусусияти қадимдан маълум. Мисрликлар уни грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция) касалликларида тавсия этишган. Ҳозирги кунда шифокорлар ҳам ушбу хасталикларда кунига саримсоқпиёзнинг бир палласини истеъмол қилишни маслаҳат беради.

Қизил булғор қалампири – ушбу сабзавотда С витамини лимондагидан ҳам кўпроқ бўлиб, у иммунитетни оширади.

Брокколи карами – А, В, С витаминларининг манбаи, иммун тизимини мустаҳкамлайди.

Наъматак – С витаминига жуда бой, яллиғланишга қарши ва антибактериал хусусиятларга эга.

Асал – организмнинг касалликларга қаршилик кўрсатиш хусусиятини кучайтиради ва тинчлантиради.

Сабзи – касалликларга қаршиликни кучайтиради, А витаминига бой, йўталда фойдали (қанд билан).

Йогурт ёки қатиқ – иммунитетни оширади, организмдаги микрофлорани мустаҳкамлайди.

Тоза сув – организмни токсинлардан тозалаш ҳисобига касалликларга қаршиликни кучайтиради ва метаболизм (моддалар алмашинуви)ни рағбатлантиради.

Денгиз балиғи ва денгиз маҳсулотлари – таркибида танадаги иссиқликни сақлашга ёрдам берувчи ва шамоллаш аломатларига қарши курашувчи рух моддаси бор.

Яна ўқинг:  Alpomish izdoshi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: