Олма – тетиклаштирувчи мева
- Олма дунёдаги энг кўп етиштириладиган мева ҳисобланади. Унинг 7500 дан ортиқ тури мавжуд.
- Олма боғлари Ернинг деярли беш милён гектар ҳудудини эгаллайди. Мевали дарахтнинг ҳар иккитасидан бирини олма ташкил қилади.
- Ўртача олмада 80 калория бўлади. Унинг таркибида ёғ, натрий ва холестерин йўқ.
- Олмани пўсти билан еган маъқул, чунки барча фойдали моддалар пўст остида йиғилади. Олма пўчоғида овқат ҳазм қилинишини яхшиловчи целлюлозалар кўп.
- Олма қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
- Яшил олма суяк ва тишларни мустаҳкамлашда, шунингдек, саратоннинг олдини олишда яхши фойда беради.
- Иммунитетни кўтариш ва кўриш қобилиятини яхшилашда сариқ рангдаги олмалар тавсия этилади.
- Қизил олма хотира ва юрак фаолиятини яхшилайди, баъзи турдаги саратон касалликларининг олдини олади.
- Археологлар олманинг 6500 йил олдин ўстирилганини исботлашган.
- 80 та расмий гербга олма сурати туширилган.
- Пекинда ўтказилган фестивалда рекорд нархдаги улкан олма сотилган. Унинг оғирлиги 600 грамм бўлиб, 69 минг юан ёки 10,2 минг долларга баҳоланган.
- Ширин навли олмаларни гастрит ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчилар еҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши керак. Кўп ҳолларда уларга олма ейиш тавсия этилмайди.
- Кесилган жойи дарров тўқ тусга кирувчи олма энг яхши олма саналади.
- Олма ҳажми қанча кичкина бўлса, таркибида витамин ва элементлар шунча кўп бўлади.
- Олма – тетиклаштирувчи мева. Бир дона олма бир стакан кофенинг ўрнини боса олади.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.