Творогли ширинлик

Зарур масаллиқлар:

Хамир учун: 200 гр маргарин, 3 стакан ун, 0,5 чой қошиқ қабартиргич, 1 стакан кефир.

Хамир ичига: 500 гр творог, 05,1 стакан шакар, 1 чой қошиқ ванилин ва бир дона тухум оқи.

Хамир усти учун 1 дона тухум сариғи.

Пичоқ ёрдамида эзилган маргарин қабартиргич билан аралаштирилган ун ичига аралаштирилади. Сўнгра, кефир билан юмшоқ хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир 3 га бўлиб, музлатгичга бир соатга тиндириш учун қўйилади.

Творог шакар ва ванилин билан яхшилаб аралаштирилади. Миксер ёрдамида яхшилаб кўпиртирилган тухум оқи творогли масса ичига эҳтиёткорлик билан аралаштирилади.

Хамир 3 мм қалинликда ёйилади. Ёйилган хамир ичига творогли масса бир текис қилиб ёйилади ва рулет кўринишида ўраб чиқилади. Ярим тайёр ширинлик 10 см ўлчамда бўлиб чиқилади. Устидан тухум сариғи сурилади. Сўнгра, 180 даражада қиздирилган газ печида 30-35 дақиқа давомида пишириб олинади.

Хуршидабону

Яна ўқинг:  Бананнинг биз билмайдиган 10 хусусияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: