Жигар учун фойдали маҳсулотлар

Сариқ рангдаги ҳар қандай сабзавот, хусусан ошқовоқ жигар касалликларини даволашда фойда берувчи маҳсулот ҳисобланади. Унинг таркибидаги камёб Т витамини ёғли ва қовурилган овқатларни осон ҳазм қилишда ёрдам беради.

Шунингдек, ошқовоқ уруғлари ҳам жигарга ижобий таъсир кўрсатади. Улар сафро ҳайдаш хусусиятига эга. Кунига 30–40 граммдан ошқовоқ мағзини истеъмол қилиш жигар фаолиятини яхшилайди ва ҳужайралар тикланишига ёрдам беради.

Жигар учун энг фойдали маҳсулотлардан яна бири – ўрик туршаги. Унинг таркибидаги целлюлоза организмни тўпланган барча “чиқинди”лардан тозалайди. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар натижасида ўрик туршагини тез-тез истеъмол қилиб туриш жигар саратонининг олдини олишга хизмат қилиши аниқланди. Туршакни баъзи овқатларга қўшиб пишириш ёки шарбат тайёрлаб ичиш ҳам мумкин.

Сурункали жигар касалликларида биринчи ўринда сут маҳсулотлари тавсия этилади. Сут ачитувчи бактериялар организмдан заҳарли моддаларни ҳайдаб чиқаради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  “Баунти” ширинлиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: