Бақлажонли шўрва
Керакли маҳсулотлар: 2 дона бақлажон, 2 дона помидор, 1 дона пиёз, 3 бўлак саримсоқ, 300 мл сув ва сабзавот бульони, 300 мл кокос сути, 1 чой қошиқ ефир мойи, 50 грамм юмшоқ пишлоқ, таъбга кўра туз ва гармдори, сабзавотларни мойлаш учун зайтун ёғи
Тайёрланиш вақти: 1 соат
Миқдори (порцияси): 4
Тайёрланиши:
- Бақлажон узунасига тўрт бўлак қилиб кесилади.
- Помидор ўртасидан иккига бўлинади.
- Пиёзни тўрт бўлакка ажратилади.
- Саримсоқнинг пўсти тозаланади.
- Сабзавотларни товага солиб, зайтун ёғи билан аралаштирилади. 40 дақиқа 210 градусда тоблаб пиширилади.
- Пишган бақлажоннинг пўсти ажратилади.
- Бақлажоннинг лахм қисми, помидор, пиёз ва саримсоқ идишга солиниб, сув қуйилади, сўнгра эфир мойи қўшилиб, туз ва мурч сепилади. 20 дақиқа қайнатилади.
- Шўрва қуюқ ҳолатга келгунича таркибидаги маҳсулотлар майдаланади.
- Кокос сути қўшиб иситилади, лекин қайнатилмайди.
- Сузишдан олдин пишлоқни тўғраб шўрвага солинади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.