Бақлажонли шўрва

Керакли маҳсулотлар: 2 дона бақлажон, 2 дона помидор, 1 дона пиёз, 3 бўлак саримсоқ, 300 мл сув ва сабзавот бульони, 300 мл кокос сути, 1 чой қошиқ ефир мойи, 50 грамм юмшоқ пишлоқ, таъбга кўра туз ва гармдори, сабзавотларни мойлаш учун зайтун ёғи

Тайёрланиш вақти: 1 соат

Миқдори (порцияси): 4

Тайёрланиши:

  1. Бақлажон узунасига тўрт бўлак қилиб кесилади.
  2. Помидор ўртасидан иккига бўлинади.
  3. Пиёзни тўрт бўлакка ажратилади.
  4. Саримсоқнинг пўсти тозаланади.
  5. Сабзавотларни товага солиб, зайтун ёғи билан аралаштирилади. 40 дақиқа 210 градусда тоблаб пиширилади.
  6. Пишган бақлажоннинг пўсти ажратилади.
  7. Бақлажоннинг лахм қисми, помидор, пиёз ва саримсоқ идишга солиниб, сув қуйилади, сўнгра эфир мойи қўшилиб, туз ва мурч сепилади. 20 дақиқа қайнатилади.
  8. Шўрва қуюқ ҳолатга келгунича таркибидаги маҳсулотлар майдаланади.
  9. Кокос сути қўшиб иситилади, лекин қайнатилмайди.
  10. Сузишдан олдин пишлоқни тўғраб шўрвага солинади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  “Кумур-кумур” печениеси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: