Паркинсон касаллигининг ривожланишига нималар сабаб бўлади?

Паркинсон – мускуллар танглиги ва қалтираш билан намоён бўлувчи, бош миянинг зарарланишига боғлиқ касаллик. Унинг қандай пайдо бўлиши ҳақида ҳалигача етарли маълумотлар аниқланмаган.

Норвегияда ўтказилган тадқиқот бу хасталикнинг ривожланишида мия ҳужайраларини энергия билан таъминлаш жараёни катта аҳамиятга эгалигини кўрсатди. Янги маълумотлар олимларга муолажа усулларини излаб топишда ёрдам беради.

Мия ҳужайраларининг ядросида “митти электростанциялар” – митохондрия бор. Улар миянинг Паркинсон касаллиги билан боғлиқ ҳудудида энергия ишлаб чиқаришни тўхтатади, деб таъкидлайди тадқиқотчилар. Невролог Харлампос Цоулиснинг сўзларига қараганда, бу ҳолатга қариш жараёнидаги генетик материалларнинг зарарланиши сабаб бўлади. Соғлом одамларда бу функциянинг йўқолиши митохондрияда ДНК сони ортиши билан тикланади. Лекин Паркинсон касаллигига йўлиққан беморларда бу механизм ишламайди, оқибатда уларнинг мияси қариш таъсирига янада мослашиб боради.

Тадқиқотда олимлар соғлом ва бемор иштирокчиларнинг ҳужайраларини солиштириб кўрди. Тадқиқот натижалари Nature Communications журналида эълон қилинди. Қариш билан боғлиқ зарарланишдан мияни ҳимоя қилувчи асосий биологик механизмни аниқладик, деб ҳисоблайди Харлампос Цоулис. Мутахассислар ушбу кашфиёт келажакда даволаш йўлларини топишда катта ёрдам беришидан умид қиляпти. Нейронлар фаолиятининг бузилиши кўпроқ 55 ёшдан ошган одамларда учрайди. Дунё бўйича бу касалликдан тахминан ўн милёнга яқин инсон азият чекади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Бўйин оғриса, ҳушёр бўлинг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: