Бодринг ҳақида қизиқарли маълумотлар

Бодрингнинг ватани Ҳиндистон ва Хитойдир. У ерларда ҳалигача ёввойи тарзда ўсадиган бодрингларни учратиш мумкин. Лекин баъзи олимлар уни дастлаб Фракияда (ҳозирги Болгария ҳудудлари) пайдо бўлган деб ҳисоблашади. Бодрингни маданийлаштириш тахминан 3000 йиллар олдин Ғарбий Осиёда бошланган, Жанубий европага Рим истилочилари орқали кириб борган. ХIV асрда бодринг бутун Европага, XVI асрда Шимолий Америкага тарқалган. Бугунги кунда эса у ҳамма жойда етиштирилади.

  • Ҳар куни бодринг ейишни ёқтирадиган император Тиберий учун тарихдаги дастлабки иссиқхона қурилган. Унда йил бўйи бодринг ўстириш имкони бўлган.
  • Дунё бўйича етиштириладиган бодринг ҳосилининг 60 фоизи Хитойга тўғри келади.

images/bodring2.jpg

  • Бодрингнинг салат ва тузлама учун мўлжалланган турлари бор. Салатга ишлатиладиган бодринг узун ва ингичкароқ, пўсти силлиқ ва юпқа бўлади.
  • Бодринг салати дунёнинг деярли ҳамма ошхоналарида ишлатилади. Янги бодрингни қовуриб, димлаб ёки ичига қийма тўлдириб пишириш мумкин. Уни кўплаб сабзавотлар, картошка, гўшт, балиқ ва хушбўй кўкатлар билан бирга пишириш мумкин.
  • Бодринг шарбатидан нафақат тетиклаштирувчи ичимлик, балки барча турдаги терилар учун универсал косметик восита сифатида фойдаланса бўлади.
  • Бодрингнинг 95–98 фоизи сувдан иборат, лекин диетик хусусиятлари юқори. Унинг таркибида целлюлоза, шакар, калий, кальций, магний, фосфор, йод, В ва С витаминлари мавжуд.
  • Бодринг организмни холестериндан самарали тозалайди, қариш жараёнин секинлаштиради ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Янги узилган бодринг иштахани очиш ва овқатни хазм қилдириш хусусиятига эга. Бодринг таркибидаги калий юрак ва буйракнинг нормал ишлашида, йод моддаси эса қалқонсимон без касалликларини даволашда муҳим аҳамиятга эга.
    Эслатма: бодринг ҳомиладор аёлларга ва ошқозон-ичак касалликларига йўлиққан кишиларга тавсия этилмайди.
  • Тузланган бодринглар даволаш хусусиятига эга эмас, шунингдек, улар жигар, буйрак, юрак-қон томир тизими касалликларига йўлиққан одамлар учун хавфли.
  • Бодрингнинг калориялилик даражаси – 14 ккал.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Симсиз чангютгич

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: