Соғлом турмуш тарзи ақли заифликдан сақлайди
АҚШлик тадқиқотчилар 15000 нафарга яқин одамнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Тадқиқотчиларни 25 йил давомида назорат қилиб борилди. Бу вақт ичида уларнинг 10 фоизида ақли заифлик хасталиги пайдо бўлди. Уларнинг кўпчилиги гипертония (артерияда қон босимининг ошиб кетиши) ва диабетдан азият чекишганди. Маълумки, бу касалликлар асосан нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн ва кам ҳаракат қилиш билан боғлиқ.
Тадқиқот доирасида барча иштирокчилар текширувдан ўтказилди. Дастлаб олимлар ақли заифлик эҳтимоли ёш ўтиши билан сезиларлича ортганини аниқлади. Шунингдек, бу касаллик хавфи гипертония ва диабетга йўлиққан кишиларда юқорилиги маълум бўлди, деб хабар беради The Daily Mail нашри.
Олимлар фикрича, ақли заифликдан сақланиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.