Қайдасан, Шаҳрисабз?!

Мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга бағишланган форумига иштирок этиш иштиёқида йўлга отландик. Замонавий автобусда жам бўлган иқтидорли ёшлар, туроператорлар, гидлар, туризм соҳасидаги олимлар ва тажрибали ўқитувчилар ўртасида ўзаро мулоқотлар авжида. Юксак орзу-мақсадлар йўлида бирлашган бир гуруҳ юртдошларимиз ёзнинг жазирамасига ҳам парво қилмайди. Аксинча, чор-атроф кўзимизга янада гўзал ва мафтункор кўринади. Ватанимиз табиатига ҳайрат билан боқамиз.

Йўл-йўлакай ширин суҳбатлар, баҳс ва мунозалар билан Қашқадарё вилоятига ҳам кириб келдик. У ердаги мулоқот ва учрашувлар чоғида кишиларнинг ҳаётга муҳаббати, келгуси режа ва орзу-ўйлари бизда илиқ таассурот уйғотди. Воҳа аҳлининг очиқ кўнгилли ва меҳмондўст эканига яна бир карра гувоҳ бўлдик.

“Қайдасан, Шаҳрисабз”, дея йўлга отланган иштирокчилар қайноқ таассуротлар билан манзилга етиб келганимизни ҳам билмай қолдик. Фақатгина замонавий бинолар, равон йўллар, ўзига хос гўзал ва бетакрор ландшафт дизайнга эга хиёбонларга кўзимиз тушгандагина фахмладикки, бу мустақиллигимизнинг гавҳари қайта барпо этилган Шаҳрисабз. Оқсарой, Дорус-Саодат, Шамсуддин Кулол мақбараси, Кўк гумбаз масжиди, Дор ус-саодат, Дор ут-тиловат каби тарихий обидалар эса бизга шаҳар салобати ва бой тарихидан сўзлайди.

Форумни ўтказиш учун Шаҳрисабз шаҳри танлангани бежизга эмаслиги кундай равшан бўла бошлайди.

Дарвоқе, Форум ўз ишини бошлади. Биз эса кузатишда давом этамиз. Энг сўнгги янгиликлар билан фақат бизда танишишингиз мумкин.

Хуршида Ҳусенова,

Шаҳрисабз

Яна ўқинг:  Тошкентда 2017 йилда 102 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: