Кашфиёт: артерия склерозига инфекциялар сабаб бўлади

Ҳозирги вақтгача қон таркибидаги холестерин артерия склерозини келтириб чиқаради, деган қарашлар бор эди. Лекин Ҳанновер тиббиёт институти профессори Аксел Геферих Circulation ижтимоий журналида бу фикрни инкор этувчи янги назарияни эълон қилди.

Германиялик хирургнинг фикрича, томир деворлари ичкарисида чўкиндиларнинг шаклланиши ва касаллик байдо бўлишига томирларни кислород ва озиқ моддалари билан таъминлашдаги тўхталишлар сабаб бўлади. Таъминот жараёни томирнинг ташқи деворларидаги майда томирчалар орқали амалга ошади. Вирус, бактерия, майда заррачали чанг ёки зарарли ёғ парчалари туфайли пайдо бўладиган яллиғланиш жараёнлари натижасида бу томирчаларнинг йўли беркилиб қолади ва ҳужайралар ўлими содир бўлади. Иммунитет тизими амалга оширадиган тузатиш жараёнида катта томирларнинг ташқи деворида тошмалар – ҳужайралар чиқиндиси шаклланади ва улар томир йўлларининг тўсилишига олиб келади.

Тадқиқотлар аксарият миокард инфаркти ва грипп эпидемияси, шунингдек, ҳавонинг майда заррали чанг билан ифлосланиши ўртасида боғлиқликлар мавжудлигини кўрсатди.

Шифокорлар янги ахборотларга асосланиб, артерия склерозининг олдини олиш учун тўғри овқатланиш, етарлича ухлаш ва ҳаракатланишдан ташқари, инфекцияни охиригача даволаш ва ундан сақланишни маслаҳат беради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  “Қаторда норинг бўлсин”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: