Давра суҳбатига марҳамат!
“Соғлом авлод” газетаси таҳририяти томонидан 2017 йилнинг 10 август куни “Оналик ва болаликни муҳофаза этиш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтади. Мазкур давра суҳбатида:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан Ходжаева Мавлудахон Исломовна,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика репродуктив саломатлик маркази бош мутахассиси – Амонов Икром Истамович,
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори – Нажмиддинова Дилбар Қамариддиновна,
Республика “Она ва бола скрининги” маркази директори – Шарипова Мадина Каримовна,
Республика перинатал маркази директор ўринбосари Бобожонова Шоҳида Дадажоновна қатнашадилар.
Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган савол, таклиф ва муаммолар бўйича 10 август соат 15:00 га қадар soglom.uz сайтининг “Боғланиш” бўлими, facebookдаги facebook.com/soglomuz/ саҳифамиз ёки қуйида келтирилган телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон:(0-371) 244 24 85, 244 24 72