Олимлар фикри: музқаймоқни иссиқ пайтда емаслик керак

Германиялик олимлар иссиқ пайтларда музқаймоқ ейиш соғлиқ учун зарар экани ҳақида огоҳлантирмоқда. Бундай пайтда музқаймоқ инсоннинг бурун-ҳалқум ҳудудларида яшовчи бактерияларнинг фаоллашувига олиб келади. Ҳалқум, бўғиз, юқори нафас йўллари совқотиши натижасида организм заифлашади ва вирусли, бактерияли касалликлар келиб чиқади, деб ёзади «RuNews24» нашри.

Яқинда япониялик олим Йосихико Кога эрталаб туриб музқаймоқ истеъмол қилиш ақлни тиниқлаштиришини аниқлаган эди. Музқаймоқ реакция тезлигини оширади ва жаҳлни босишга ёрдам бериши айтилганди. Йосихико ўтказган тадқиқотда иштирокчилардан тонгда музқаймоқ ейиш сўралди. Кейин эса улар компютерда бир қанча топшириқларни бажарди.

Тадқиқот натижаларига кўра, эрталаб музқаймоқ истеъмол қиладиганлар янги ахборотларни яхши қабул қилади ва тез фикрлайди, деб топилди.

Профессор музқаймоқнинг совуқлиги туфайли мияда бироз шок ҳолати юз беради, деб ҳисоблайди. Бу назарияни бошқа иштирокчиларда ҳам синаб кўрилди: улар тонгда бир стакандан совуқ сув ичишди. Бу ҳам, албатта мияни тетиклаштирди, лекин музқаймоқчалик эмас. Ҳозир олим музқаймоқнинг айнан қайси таркиби ижобий таъсирга сабаб бўлишини аниқлашга ҳаракат қиляпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Муробболи бананчиклар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: