Ўзбек олимлари сурункали бош мия ишемиясини даволаш усулини ихтиро қилишди

Яқутхон Мажидова ва Дурдона Усмонова ёши катта ва кекса инсонларда гипертоник генезга эга бўлган сурункали бош мия ишемиясини даволашнинг содда, тежамкор усулини яратишди. Бу ҳақда Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.

Улар гипертоник дисциркулятор энцефалопатияда сурункали бош мия ишемиясини даволаш усулини таклиф қилишган. Ушбу усул қоннинг реологик хусусиятлари, микроциркуляцияси, венадан қочишини нормаллаштирадиган, антиоксидант, ангиопротектив, нейропротектив ва нейротрофик таъсир кўрсатадиган воситаларни юборишни ўз ичига олади.

Олимларга ушбу ихтиролари учун патент берилди.

Яна ўқинг:  Эллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: