Ёш футболчиларимиз ғалабаси

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган 2018 йилги йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш мусобақасини муваффақиятли ўтказмоқда.

“D” гуруҳида БАА, Ливан ва Непал терма жамоалари билан баҳслашаётган футболчиларимиз гуруҳдаги дастлабки учрашувни ливанлик тенгдошларига қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Ўйиннинг 20-дақиқасида ливанлик футболчи ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди ва терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бобур Абдухолиқов 30- ва 39-дақиқаларда рақиб дарвозасига яна иккита тўп киритди. 58-дақиқада Ливан терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, учрашув 3:1 ҳисобида футболчиларимиз ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда вакилларимиз непаллик тенгдош­ларини 2:0 ҳисобида таслим этишди.

Шунингдек, кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги сўнгги баҳсни БАА футболчиларига қарши ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йили Хитойда бўладиган йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида мезбонлар билан бирга, саралаш баҳсларида ўнта гуруҳда ғолиб бўлган жамоалар ва энг яхши кўрсаткичга эга бешта давлат терма жамоалари қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Жисмоний фаоллик Альцгеймер хасталигига қарши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: