Спортчилар оиласи – мустаҳкам оила

Оила – эзгулик чорбоғи. Орзуларга қанот бўлган маскан. Инсон ҳамиша шу гўшада ҳаловат сезган ва унга доимо интилиб яшаган. Жамиятдаги тинчлик-тотувлик, юртдаги фаровонлик ҳамиша ана шу мўъжаз ошиёнга боғлиқ ҳисобланади. Оиладаги хотиржамлик жамиятга ўз ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар юртимизнинг ажралмас қисми ҳисобланмиш оилаларнинг мустаҳкамлиги ва уларнинг ободлиги учундир.

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан пойтахтимизда ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган «Спортчилар оиласи – мустаҳкам оила» мавзусидаги спорт мусобақасининг ўтказилишидан ҳам жамиятимиздаги оилалар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, фарзандларни баркамол ва соғ­лом бўлишини таъминлаш, маҳалладаги оилаларни бундай мусобақаларда фаолликка чорлаш билан биргаликда оммавий спорт турларини янада ривожлантириш каби бир қатор мақсадлар кўзда тутилган.

13 май куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани «Қушбеги» спорт мажмуасида ушбу мусобақанинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани жамғармаси ҳамкорлигида бўлиб ўтган бу спорт беллашуви 2 босқичда ўтказилиб, маҳаллаларда ғолибликни қўлга киритган оилавий жамоалар шаҳар финал босқичида иштирок этди. Мусобақанинг якуний босқичида ҳар бир тумандан биттадан – жами 11 жамоа қатнашди.

– Ташкилотчилар томонидан ўтказилиб келинаётган мазкур мусобақа ҳар галдагидан анча қизғин ва муросасиз бўлиб ўтди. Иштирокчилар сони ҳам кўп. Ўйлайманки, оилалар ўртасида ўтказиладиган бундай мусобақалар спортнинг ривожланишига хизмат қилади, – дейди «Соғ­лом авлод учун» хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани раҳбари Маҳбуба Маҳкамбоева.

Оилавий спорт мусобақасида иштирокчилар югуриш, нишонга отиш эстафетаси, ким чаққон ва мерган, моҳир ҳужумчи, эпчил қиз шартлари бўйича беллашдилар. Шартларга кўра Яккасарой туманидаги иштирок этган Сафинлар оиласи биринчиликни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни Чилонзор туманидаги Акрамовлар оиласи эгаллади, учинчи ўринга эса Шайхонтоҳур туманидан келган Ҳайдаровлар оиласи муносиб деб топилди.

Ғолиб бўлган оилалар мусобақа ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Муаззам ЖЎраева

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013/20)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: