ИСТИҚЛОЛ ЮЛДУЗЛАРИ КАШФ ЭТИЛДИ

Болаликнинг ҳар они ширин. Унда ўтказилган ҳар бир байрам эса беғубор кунларни янада фараҳбахш ва унутилмас ўтишига хизмат қилади.

Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли 46-сонли мактабгача таълим муассасасида болажонларнинг таълим даргоҳида ўтган кунлари янада мароқли ва эсда қоларли бўлишини таъминлаш мақсадида “Истиқлол юлдузлари” деб номланган кўрик-танлов ўтказилди. Мазкур байрам шодиёнасига 46-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари билан биргаликда 4-,5-,15-,23-,28- мактабгача таълим муассасалари болажонлари иштирок этишди.

– Ўқув дарслари, шунингдек, инглиз тилини ўйин тарзида ўтилиши машғулотларнинг самарадорлигини оширади, – дейди муассасанинг мусиқа раҳбари Хушноза Муҳаммедова. – Муассасамизда ташкил этилган чет тиллари, спорт, санъат тўгаракларига барча болажонлар жалб этилган. Мазкур тўгаракларда, шунингдек, маданий тадбирлардаги мунтазам иштироки болаларнинг билим ва савиясини ошишига хизмат қилади.

Байрам шодиёнасида болажонлар миллий куй-қўшиқ, рақс ижро этиш орқали ўз истеъдодини намойиш этиб йиғилганларга катта завқ улашишди.

Элмира ОЧИЛОВА

Яна ўқинг:  VATANIM O‘ZIBEKISTON

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: